"Pro Tur II" ғолиблари аниқланди
Пойтахтимизда стол тенниси бўйича "Pro Tur II" мусобақаси юқори савияда ва муросасиз баҳсларга бой ўтди.
Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида Диёрбек Дилшодов барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, Шоҳрух Искандаров кумуш медалга сазовор бўлди. Шаҳбозбек Ғуломиддинов ва Сарварбек Ғуломов бронза медаль билан тақдирланди. Хотин-қизлар орасида Асел Еркебаева, Аружан Камалова, Марҳабо Магдиева ҳамда Меҳринисо Норқулова шоҳсупага кўтарилди.
Турнир якунида барча ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА