Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ПРО-ЛИГА: Мавсум старт олди, биринчи турдан кутилмаган натижалар
18:30 / 2021-03-24

Про-лиганинг уч кунга белгиланган дастлабки тур ўйинлари ниҳоясига етди. Унда бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди. Жумладан, мавсумга ҳар томонлама пухта тараддуд кўрган, таркибини кучли футболчилар билан бойтииб олган “Нефтчи” лиганинг янги вакили “Олимпик” жамоаси билан очко улашди. “Оқтепа” эса ўтган мавсум Суперлиганинг энг пастки жамоаси – “Бухоро”га ўз майдонида мағлубитяга учради.

Узоқ йиллар давом этган танаффусдан кейин яна кучлилар сафига қайтган “Арал”нинг ўйинларини мухлислари ростакамига соғинишган экан. Ушбу турдаги энг кўп томошабин ташрифи айнан Нукусда кузатилди – уч мингдан зиёд ишқибоз севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш учун стадионга ташриф буюрди. Мухлислари ҳурмати, футболчилар ҳам шиддат билан тўп суришди ва ғалаба қозонишди.

Турнинг сўнги ўйини “Динамо” ва “Янгиер” жамоасининг учрашувини нафақат самарқандликлар, балки бутун ўзбекистонликлар томоша қилишди. Ўйин ҳам шунга мос равишда қизиқарли кечди. Сўнгги беш дақиқада дарвозаларга учта гол киритилди, шундан иккитаси майдон эгалари томонидан амалга оширилди ва “Динамо” қийин кечган ўйинда зафар қучди...

1-тур натижалари:

22 март, душанба

НЕФТЧИ – ОЛИМПИК - 0:0

Фарғона. “Истиқлол” стадиони. Томошабинсиз.

23 март, сешанба

ХОРАЗМ – ИСТИҚЛОЛ - 2:1 (1:0)

Урганч. “Ёшлик” спорт мажмуаси. 948 томошабин.

Голлар: Рўзимбой Аҳмедов (25), Миржалол Қурбонов (59) - Элёр Мамасолиев (45+1)

ОҚ-ТЕПА – БУХОРО - 1:2 (0:0)

Олмалиқ. ОКМК стадиони. 120 томошабин.

Голлар: Асасио Гильерме (80) - Амиржон Сафаров (54), Файзуллобек Жуманқўзиев (74)

24 март, чоршанба

АРАЛ-САМАЛИ – ШЎРТАН - 3:1

Нукус. “Футбол маҳорат мактаби” майдони. 3026 томошабин.

Голлар: Азамат Алланиязов (35-пен., 60-пен.), Наврўз Алимов (70) - Элёр Омонжонов (53-пен.)

ДИНАМО – ЯНГИЕР - 2:1 (0:0)

Самарқанд. “Динамо” стадиони. 2923 томошабин.

Голлар: Фахриддин Алимов (83), Ислом Шарипов (89) - Дийдонне Сиебатчеу (88)

Кўриб турганингиздек, биринчи турдан кейин “Арал” жамоаси тўплар нисбатига кўра турнир жадвалининг пешқадамига айланди. Аксинча, “Шўртан” ўнинчи ўринда турибди. Бу ҳали бошланиши, иккинчи, учинчи турлардан кейиноқ кимнинг имконияти юқорироғу, кимники пастроқ, сезила бошланади.