Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентнинг ёшлар билан мулоқоти бошланди
11:06 / 2026-02-24

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Кўксарой” қароргоҳида ёшлар билан мулоқоти бошланди.

Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги студиялардан учрашувда 60 мингдан зиёд ёшлар вакиллари иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбари йиғилганларни самимий қутлади.  

– Юртимиздаги 22 миллиондан зиёд ёшларимиз тимсолида биз жуда катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кучни кўрамиз, – деди Президентимиз.  

Ҳар бир вазир, ҳоким, олийгоҳ ректори, техникум, мактаб директори ва бошқа масъуллар ҳудудидаги ёшларни тил ва касб-ҳунар ўрганиши, спорт билан шуғулланиши, ғоя, лойиҳа ва стартапига кўмак бериб, уларни ўстириши, ишли ва даромадли қилиб, бирорта ёшни эътиборсиз қолдирмасликка янада катта масъулият билан ёндашиб ишлаши лозимлиги қайд этилди.

ЎзА