Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентнинг АҚШга ташрифи икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам бўлди
11:47 / 2025-11-10

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалга оширган ташрифи доирасида АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзолари билан ўтказилган учрашувлар давлатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик алоқалари изчил ва мақсадли ривожланаётганини тасдиқлади.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси Қутбиддин Бурҳонов шу ҳақда ўз фикрлари билан ўртоқлашди:  

– Конгрессда Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича кокуснинг фаолияти изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди. Ҳар йили ташкил этилаётган “Ўзбекистон кунлари” анжумани, қонун чиқарувчи органлар ва депутатлар ўртасидаги ташрифлар ва муҳокамалар икки томонлама муносабатларнинг амалий мазмун билан бойишига хизмат қилмоқда.

Учрашувларда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш, саноат кооперацияси, инновацион ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасида муҳим таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.  

Хусусан, Ғарбий Виржиния, Мичиган ва Калифорния каби штатлар билан ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш масаласининг қўйилгани жуда долзарбдир. Бу йўналишдаги ҳамкорлик ишлаб чиқариш занжирларини боғлаш, технология ва тажриба алмашиш, қўшма корхоналар ташкил этиш ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш ва таълим ҳамда академик алмашув дастурларини рағбатлантириш бўйича ҳам қўшимча имкониятлар мавжуд. Бу ёш авлодни ўзаро тушуниш ва дўстлик руҳида тарбиялашда муҳим омилдир.

Учрашув якунида АҚШ Конгресси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини амалга ошириш, шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари раҳбарлари ва ишбилармон доиралари ўртасида мунтазам учрашувлар ташкил этишга келишиб олингани муносабатларнинг келгуси истиқболини янада мустаҳкамлайди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам бўлди. Биз парламент даражасида ушбу жараённи тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз ва биргаликда амалий натижаларга эришамиз.  

Н.Абдураимова, ЎзА