Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентликка номзоднинг ишончли вакили брифинг ўтказди
17:06 / 2021-09-20

Андижонда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ишончли вакили ўз фаолиятини бошлаганлиги, унинг мақсад ва вазифалари, фаолиятининг ҳуқуқий асосларига бағишланган брифинг ўтказди.

Унда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси вилоят Кенгаши раиси Хуршида Халилова сўз олиб, иштирокчиларни Марказий сайлов комиссиясининг шу йил 15 сентябрдаги қарорига асосан, ЎзЛиДеП томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилояти бўйича ишончли вакили сифатида рўйхатга олинган, ҳозирда Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Ўктамжон Охуновнинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Шундан сўнг Президентликка номзоднинг ишончли вакили Ўктамжон Охунов фаолиятининг ҳуқуқий асослари, мақсад ва вазифалари хусусида гапирди.

– Ўзбекистон Республикаси сайлов кодексининг 43-моддасида Президентликка номзод ўз сайловолди дастурини сайловчиларга таништириши, ўзи илгари сураётган ғоя ва мақсадлар аҳолининг барча қатламларига ҳамда ҳар бир сайловчига етиб бориши учун 15 нафаргача ўзининг ишончли вакилларини тайинлаши мумкинлиги белгиланган, – деди Ўктамжон Охунов. – Ишончли вакил сифатида менинг вазифам номзоднинг сайловолди дастури мазмун-моҳиятини, мақсадларини сайловчиларга етказишдан, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришдан иборат.

Брифингда ишончли вакил ўзининг иш юритиш тартиблари бўйича иштирокчиларга маълумот берди.

[gallery-3965]

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзA