Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентликка номзод жиззахлик сайловчилар билан учрашди
15:29 / 2023-06-08

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Улуғбек Иноятов сайловчилар билан учрашувини Жиззах вилоятидан бошлади.

Жиззах шаҳридаги мусиқали драма театрида бўлиб ўтган учрашувда вилоятдаги туман ва шаҳар сайловчилари, талаба-ёшлар, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партия фаоллари иштирок этди.  

Учрашувни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилояти Кенгаши раиси Нуриддин Холматов олиб борди. Мулоқотга киришишдан аввал ишончли вакил Зулайҳо Акрамова сайловчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли ҳақида батафсил маълумот берди. Президентликка номзод Улуғбек Иноятов сайловолди дастуридаги устувор йўналишлар ҳақида маълумот берди.  

Жумладан, дастурда кучли ижтимоий сиёсат, арзон уй-жой ва сифатли коммунал хизматлар, кафолатли ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, ёшлар учун таълим кафолатларини мустаҳкамлаш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти, товар ва хизматларнинг ижтимоий мақбуллиги, ижтимоий тенгликка асосланган демократия, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, конструктив ташқи сиёсатга оид 9  устувор йўналиш бўйича аниқ ва манзилли таклиф ҳамда ташаббуслар илгари сурилган.  

[gallery-12255]

Бундан ташқари, Улуғбек Иноятов Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг дастурий мақсади – ижтимоий давлат концепцияси экани, шу боисдан ҳам янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган ижтимоий давлат мақомидан келиб чиқиб, давлатнинг ижтимоий мажбуриятларини самарали амалга ошириш механизмларини мустаҳкамлаш ҳамда демократик ижтимоий давлатни барпо этишга алоҳида эътибор қаратилгани хусусида тўхталди.

Номзод ўз маърузасида Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболдаги имкониятлари ҳақида тўхталди. Хусусан, аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаш, ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахслар учун барқарор иш ўринлари яратиш, инфратузилмани яхшилаш, ичимлик суви, электр, табиий газ таъминоти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш зарурлигига эътибор қаратди.

Очиқ, самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан Президентликка номзодга мурожаат қилди. Вилоятни янада ривожлантириш борасидаги таклифларини билдирди.

Учрашувда сўзга чиққан фаоллар  сайловчиларни Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг сайловолди дастурини қўллаб-қувватлаш ва сайловда ушбу номзодга овоз беришга даъват қилди.

А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА