ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон вилояти Шаҳрихон туманида “Адолат” социал-демократик партияси томонидан Президентликка номзод Робахон Маҳмудованинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Туман маданият марказида ташкил этилган учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фаоллари, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов кириш сўзи билан очиб, ушбу сайловолди тадбирларнинг келгусида юртимиз равнақи ва фуқароларимиз фаровонлигини таъминлашдаги аҳамиятига атрофлича тўхталди.
[gallery-12435]
Номзоднинг ишончли вакили Иномжон Қудратов иштирокчиларга номзод ҳақида батафсил маълумот берди. Шундан сўнг номзод Р. Маҳмудова сайловчиларни халқимиз орзу-истакларига муштарак ғоя ва мақсадлари акс этган сайловолди дастури билан таништирди.
Қизғин савол-жавобларга бой бўлган учрашувда иштирокчилар шу йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган Президент сайловида фаол иштирок этишини билдирди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА