Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентликка номзод қашқадарёлик сайловчилар билан учрашди
15:04 / 2023-06-15

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Улуғбек Иноятов Қарши шаҳрида қашқадарёлик сайловчилар билан учрашди. Унда нуронийлар, ёшлар, маҳаллалар фаоллари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, партия аъзолари қатнашди.

Учрашувни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси Олим Равшанов олиб борди. Номзоднинг ишончли вакили Фирдавс Шарипов сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди. Президентликка номзод сайловолди дастурида белгиланган устувор йўналишларга тўхталиб ўтар экан, унда 9  йўналишдаги 100 га яқин ғоя ҳамда ташаббуслар илгари сурилаётганини қайд этди.

Дастурда партия дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, ижтимоий ҳимоя ва тенгликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Асосий таклиф ва ташаббуслар электорат вакилларидан “қуйидан юқорига” тизими асосида шакллантирилгани қайд этилди.  

[gallery-12352]

Хусусан, дастурда ижтимоий тенглик тушунчасига урғу берилган. Яъни, бу ҳуқуқларнинг тенглиги бўлиб, ижтимоий, мулкий ҳолати ва даромад даражасидан қатъи назар, қонун олдида барчанинг тенглигини таъминлашни англатади. Шу билан бирга, дастурда ижтимоий ҳимояни кафолатлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритиш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш каби жиҳатларга ҳам кенг ўрин берилган. Ҳар бир инсоннинг бирламчи ҳаётий эҳтиёжларига етадиган энг кам истеъмол харажатларини қонун даражасида белгилаш эса устувор масала саналади.  

Дастурда бу борада алоҳида қонун қабул қилиш таклифи илгари сурилган. Номзод дастуридаги ҳар бир таклифни атрофлича тушунтириб берди. Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда Президентликка номзод сайловчиларнинг саволларига ҳам жавоб берди. Учрашув давомида сайловчилар дастур, ундаги таклиф ва ташаббуслар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Учрашувда сўзга чиққан фаоллар Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод дастурини қўллаб-қувватлашга, сайловда фаол фуқаролик позициясини намоён этган ҳолда иштирок этишга даъват қилди.  

Ўлмас Баротов,  

Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА