English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов: “Аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш даражасини 90 фоизга етказиш зарур”
13:08 / 2021-10-04

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов андижонлик сайловчилар билан учрашувда атроф-муҳит муҳофазаси, экологик вазиятнинг оғирлиги маълум бир ҳудудлар ёки минтақалар билан боғлиқ бўлган бўлса, ҳозирга келиб ушбу масала глобал муаммога айланганлиги, хусусан мамлакатимизда атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш ва экологик муаммоларни яхлит ҳолда ҳал этишга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш ҳар доимгиданда долзарб ва муҳим аҳамият касб этаётганлиги, Ўзбекистоннинг нафақат бугунги ҳаёти, балки эртанги куни, фарзандларимиз келажаги учун ҳам атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш энг устувор вазифалар сирасига кириши алоҳида таъкидланди.

Президентликка номзод ўз маърузасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш, инсон саломатлиги ва хавфсизлиги учун энг муҳим масала бўлган марказлашган ичимлик сув таъминоти бўйича катта ишларни амалга ошириш, бунинг учун бу йуналишда бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этишимиз зарурлигини таъкидлади. Шу асосда ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини яхшилаш бўйича дастурий вазифаларни амалга ошириш орқали аҳолининг ичимлик сув таъминотини 90 фоизга етказиш мақсад қилиб белгиланган.

Нарзулло Обломуродовнинг сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА