Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг қашқадарёлик сайловчилар билан учрашуви бошланди
Қарши шаҳридаги “Ўзбекнефтгаз” АЖ биноси мажлислар залида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисова сайловчилар билан учрашди.
Учрашув Қашқадарё вилоятининг барча туман ва шаҳарлари сайловчилари билан видеоконференц алоқа тарзида ташкил этилди.
Учрашувни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов олиб борди.
Халқ демократик партиясининг Қашқадарё вилояти кенгаши раиси, номзоднинг ишончли вакили Олим Равшанов сайловчиларга номзод Мақсуда Ворисованинг таржимаи ҳоли, меҳнат фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди.
Юзма-юз мулоқотда Мақсуда Ворисова сайловчиларни ўз сайловолди дастурининг устувор йўналишлари билан таништирди.
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА