Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг ишончли вакили сайловчилар билан учрашди
09:43 / 2021-10-04

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг Жиззах вилоятидаги ишончли вакили Нуриддин Холматов Мирзачўл туманида сайловчилар билан учрашди.

Унда маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари аъзолари, жамоат ташкилотлари вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари, ёшлар иштирок этди.

Нуриддин Холматов учрашувда номзоднинг таржимаи ҳоли, фаолияти, Сайловоли дастуридан жой олган устувор вазифалар ҳақида сайловчиларга тўлиқ маълумот берди.

Жумладан, ишончли вакил, Президентликка номзоднинг Сайловолди дастурида мамлакатимизда ижтимоий тенгсизликнинг барча кўринишларига барҳам бериш, пенсия ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш, аёлларнинг бола парваришидаги даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинлаш, “Меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш зарурати борлиги асослаб берилганини таъкидлади.

Оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларни ижтимоий турар жойлар билан таъминлаш, аҳолининг даромадига қараб табақалаштирилган солиқ тизимини жорий этиш, асосий озиқ-овқатлар нархларини шакллантириш устидан давлат ва жамоатчилик назоратини қатъий ўрнатиш, қишлоқ туманларига саноатни олиб кириш Сайловолди дастурдаги асосий йўналишлардан эканлиги таъкидланди.

Ишончли вакил номзоднинг Сайловолди дастуридан болаларни 2 ёшдан мактабгача таълимга қабул қилувчи махсус гуруҳлар ташкил этиш, бошланғич синф ўқувчилари жамоат транспортидан фойдаланишини бепул асосда йўлга қўйиш, олий таълим учун грантлар сонини ошириш, фуқароларнинг судларда халқ маслаҳатчилари сифатида, шунингдек, қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш борасидаги устувор йўналишлар ҳам ўрин олгани хусусида тўхталиб ўтди.

Сайловолди дастурдан Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболдаги имкониятлари, аҳоли бандлиги, янги иш ўринлари ташкил этиш, ичимлик сув ва коммунал инфратузилма билан боғлиқ муаммоларга ечим топиш зарурлиги ҳақида қайд этилган.

Очиқ, самимий мулоқотда сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан Ишончли вакилга мурожаат қилди ҳамда ўз таклифларини билдирди.

Учрашувда сўзга чиққан фаоллар Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг Сайловолди дастурини қўллаб-қувватлаб, сайловчиларни ушбу номзодга овоз беришга чақирди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков(сурат), ЎзА