Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентликка номзод Мақсуда Ворисова: “Сурхондарёлик 79 мингдан ортиқ киши хорижда ишламоқда”
17:29 / 2021-09-30

Сурхондарёлик сайловчилар билан учрашувда Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисова сифатли озиқ-овақат маҳсулотлари, кундалик эҳтиёждаги товар ва хизматларнинг, уй- жой ва коммунал хизматларнинг ижтимоий мақбуллигини таъминлаш масалаларини қайд этди.

Аҳоли барча қатламларига юқори сифатли ва тўлақонли тиббий ёрдам кўрсатиш, ёшларнинг сифатли таълимдан тенг фойдаланиши ва бандлигини таъминлашга эътиборни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

– Шиддат билан ривожланаётган ҳаётнинг ўзи бугун ёшларнинг касб-ҳунар танлаши, бепул ва сифатли таълим олиши, ўқув муассасаларини тугатгандан сўнг ишга жойлашиш кафолотини мустаҳкамлашни тақозо этмоқда, – деди М. Ворисова. 

– Жумладан, ҳозир сурхондарёлик 79 мингдан ортиқ киши хорижда ишламоқда. Бу масаланинг ечими ёшларни муайян касбларга чуқур ўргатиш ва турли соҳаларда кўпроқ иш ўринлари ташкил этиш билан боғлиқ. 

Фикримизча, қабул қилинаётган дастурларни ҳудудларда иш ўринлари ташкил этишга доир давлат буюртмалари ҳамда ўрта махсус, олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш дастурларига мувофиқлаштириш керак. Бу борада амалга ошириладиган барча ишлар аҳоли, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш самарадорлигини оширади.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,ЎзА