Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентликка номзод Мақсуда Ворисова: “Кучли ижтимоий сиёсат юритиш асосий вазифамиздир”
11:29 / 2021-10-07

Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг фарғоналик сайловчилар билан учрашуви бошланди.

– Фарғонага келган киши албатта, унга мафтун бўлади, – дейди М. Ворисова. – Бу замин шоирлар, алломалар камол топган юрт. Фарғоналикларнинг меҳнатсеварлиги, меҳмондўстлигига қойил қолмай илож йўқ. Кейинги йилларда юртимизда катта ўзгаришлар, янгиланишлар рўй бермоқда. Буни Фарғона вилояти мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Албатта, халқ фаровонлигини таъминлаш барчамизнинг муҳим вазифамиз саналади. Партиямиз кучли ижтимоий сиёсат юритишни мақсад қилган ҳамда сайловолди дастуримизда бу ўз ифодасини топган. Ҳар бир Ўзбекистонлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун тенг имкониятлар яратиш зарур. Оилалар фаровонлигининг ўсишини, болалар учун бахтли болаликни, ёш авлоднинг ишончли келажагини ва қарияларга ғамхўрлик қилишни таъминлаш борасидаги таклифларни илгари суряпмиз.

Номзод сайловолди дастуридан ўрин олган йўналишлар ҳақида сўз юритиб, унинг мазмун-моҳиятини сайловчиларга таништирмоқда. Ёшларнинг касб-ҳунар танлаши, бепул ва сифатли таълим олиши, ўқув муассасаларини тугатгандан сўнг ишга жойлашиш кафолатини мустаҳкамлаш, пенсионерларнинг ҳаёт даражасини яхшилаш каби вазифаларга тўхталиб ўтди.

 

М. Сулаймонов, М. Қодиров (сурат), ЎзА