Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова андижонлик сайловчилар билан учрашувида ўзининг сайловолди дастурида белгиланган муҳим йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Номзод томонидан ижтимоий аҳамиятга эга товар ва хизматлар нархлари, тарифлари норматив ҳужжатларда белгиланган меъёрлардан ошиб кетмаслиги учун ушбу нархларни шакллантириш устидан давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш лозимлиги қайд этилди.
Шунингдек, аҳолининг кам даромадли қатламларини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича мақсадли давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоқларини ички истеъмол бозорини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган кундалик зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан тўлдиришга йўналтириш, кам даромадли оилалар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига кундалик эҳтиёж учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни арзон нархларда сотадиган ижтимоий дўконлар тармоғини яратиш, мамлакатимизда ишлаб чиқариш ресурси ва имконияти бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотлари, бошқа кундалик зарур товарларни импорт қилиш масалалари юзасидан ҳам таклифлар билдирилди.
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА