Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов: “Даромаддан ташқари, йирик харажатлар бўйича ҳам декларация топшириш керак”
14:42 / 2021-10-15

“Адолат” социал-демократик партиясидан Президентликка номзод Б.Абдуҳалимов самарқандлик сайловчиларни иқтисодиёт бўйича ўз таклиф ва ташаббуслари билан таништирди.

– Биз монополияга барҳам бериш, рақобатни кучайтириш тарафдоримиз – деди Б.Абдуҳалимов. – Адолатли ва рақобатбардош тадбиркорлик фаолиятини кенг жорий қилиш лозим. Биз даромадлардан ташқари, катта харажатлар учун ҳам декларация топшириш керак, деб ҳисоблаймиз. Тадбиркорларга қонуний имконият ва имтиёзлар бериш орқали маҳсулот сифатини қатъий давлат назоратига оламиз, аниқ стандартлар жорий этиб, сифатсиз маҳсулот чиқариш ҳамда нарх-навони сунъий кўтаришга қаратилган хатти-ҳаракатлар учун кучайтирилган жазо чораларини қўллаймиз. Рақамли технологияларга асосланган иқтисодиётга ўтиш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамиятга эга. Аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида онлайн иш билан таъминлаш имконини берадиган “Рақамли иқтисодиётда аҳоли бандлигини таъминлаш концепцияси – 2030” дастурини ишлаб чиқишни таклиф қиламиз.  

 

Ғ.ҲАСАНОВ,  

А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА