Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов андижонлик сайловчилар билан учрашув ўтказмоқда
“Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов Андижон вилояти сайловчилари билан учрашув ўтказмоқда.
Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мажлислар залида бўлиб ўтаётган тадбирда партия фаоллари, депутатлар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, меҳнат фахрийлари, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.
Дастлаб Президентликка номзоднинг Андижон вилоятидаги ишончли вакили Андижон давлат тиббиет институти кафедра мудири Йўлдошали Эгамов иштирокчиларга номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг таржимаи ҳоли ва фаолияти тўғрисида атрофлича маълумот берди.
Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов сўз олиб, ўз сайловолди дастурида илгари сурилган ғоялар, асосий масалалар билан сайловчиларни таништирмоқда.
Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА