French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентликка номзод Алишер Қодировнинг ишончли вакили тарғиботни бошлади
12:38 / 2021-09-23

Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан кўрсатилган номзод Алишер Қодировнинг Қашқадарё вилояти бўйича ишончли вакили – Сайфулла Махматмўминов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда Сайфулла Махматмўминов журналист ва блогерларни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Алишер Қодировнинг таржимаи ҳоли билан таништирди. Сайловолди дастури ҳақида маълумот бериб, ундаги устувор вазифаларни тушунтириб берди. Маълумот берилишича, Алишер Қодировнинг Қашқадарё вилояти бўйича ишончли вакили иштирокидаги тарғибот тадбирлари 22 октябрга қадар бутун вилоят бўйлаб давом этади.

[gallery-4006]

Ўлмас Баротов,  

ЎзА Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА