Президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаев навоийлик сайловчиларга ўз таклифларини илгари сурди
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатилган номзод Абдушукур Ҳамзаев Навоий вилоятидаги сайловчилар билан учрашди.
Абдушукур Ҳамзаев "Яшил тараққиёт учун!" шиори остидаги сайловолди дастурида мамлакатда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланиш, “яшил” иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш орқали аҳолининг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, халқимиз ва келажак авлод учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, қонунчиликни такомиллаштириш ва суд-ҳуқуқ соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда фаровон жамиятни барпо этиш каби таклифлар илгари сурилаётгани ҳақида сўз юритди.
Учрашувда сўзга чиққанлар, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг сайловолди дастуридаги таклиф ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва бошқаларни ҳам шунга чорлади.
ЎзА