Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентлик сайловида хориждаги ватандошларимизнинг ҳам сайлов ҳуқуқлари тўла таъминланади
08:36 / 2021-08-07

Маълумки, бу йил мамлакатимиз ҳаётида муҳим сиёсий жараён — Президентлик сайлови бўлиб ўтади. Миллий сайлов қонунчилигимизга кўра, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ўз сайлов ҳуқуқидан эркин фойдаланиш имконига эга. Жумладан, хориждаги ватандошларимиз учун ҳам зарур шарт-шароитлар яратилиб, овоз бериш ҳуқуларидан фойдаланиш имкониятлари таъминланади.

Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонасида «Янгиланаётган Ўзбекистон – янгича сайловлар» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. «Дунё» ахборот агентлигининг хабарига кўра, тадбирда 50 нафардан ортиқ ватандош, шу жумладан, Туркияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқаролар ҳамда олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирок этди.

Давра суҳбати давомида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа соҳалардаги кенг қамровли ислоҳотлар, улар бераётган салмоқли самаралар юзасидан атрофлича фикр юритилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан 23 июлдан эътиборан сайлов кампанияси бошлангани эълон қилиниб, 2021 йил 24 октябрь санаси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни, деб белгилангани қайд этилди.

Таъкидланганидек, Туркиядаги фуқароларимизнинг сайловда овоз бериши учун Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси ва Истанбулдаги Бош консулхонасида сайлов участкалари ташкил этилади. Сайлов жараёнини миллий сайлов қонунчилиги асосида умумэътироф этилган халқаро меъёрлар ва демократик тамойилларга таянган ҳолда очиқ ва ошкора тарзда ўтказилиши таъминланади.

Ватандошларимиз мамлакатимизда бўлиб ўтадиган ушбу сиёсий жараённи элчихонанинг веб-сайти ва «Facebook» расмий саҳифалари ҳамда республика оммавий ахборот воситалари орқали кузатиб боришга ва бўлажак сайловда фаол иштирок этишга даъват этилди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА