Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентлар Хоразмга келди
11:55 / 2022-06-22

Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев 22 июнь куни Хоразм вилоятига келди.

Уни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев  кутиб олди.

Икки давлат байроқлари, гуллар билан безатилган Урганч халқаро аэропортида миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Ташриф чоғида Хива шаҳрини зиёрат қилиш режалаштирилган.