Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентимиз ташаббуслари юзасидан устувор йўналишлар белгилаб олинди
18:50 / 2026-01-13

Ёшлар ишлари агентлигида ёшларнинг халқаро ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, 2026 йилга мўлжалланган устувор режалар муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда давлатимиз раҳбари томонидан 2025 йил давомида билдирилган ҳар бир глобал ташаббус атрофлича таҳлил қилиниб, уларнинг ижроси ҳамда ёшлар сиёсатида халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича Халқаро алоқалар бўлим бошлиғи Илёс Матлабов томонидан келгуси режалар юзасидан тақдимот қилинди.

Тадбир давомида устувор йўналишлар бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Хусусан, жаҳон ёшлари тинчлик сари ҳаракатини ташкил этиш ва уни халқаро миқёсда ривожлантириш, Ўзбекистон ёшларини БМТнинг Бош қароргоҳига амалиётга юборишнинг барқарор ва тизимли механизмини жорий этиш, ёшларимизнинг халқаро ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшларга оид йирик халқаро лойиҳаларни амалга ошириш борасида келгуси режалар кўриб чиқилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА