Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентимиз Шавкат Мирзиёев глобал форум иштирокчиларига мурожаат йўллади
10:26 / 2023-11-30

Ўзбекистон анжуманлар саройида БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича иккинчи глобал форуми ўз ишини давом эттирмоқда.

Форум очилишида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг глобал форум иштирокчиларига мурожаатини Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева ўқиб эшиттирди.  

Давлатимиз раҳбарининг мурожаатида айтилганидек, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича глобал форум анъанага айланиб бормоқда.  

– Мазкур нуфузли анжуман иккинчи бор юртимизда ўтаётгани биз учун улкан шараф бўлиши билан бирга, Барқарор ривожланиш мақсадлари йўлидаги саъй-ҳаракатларимизнинг халқаро миқёсдаги юксак эътирофи, деб биламиз, – деди Т.Норбоева. – Ишонч билан айтишим мумкин, барқарор ривожланиш бўйича юқори даражадаги ушбу сиёсий форум мамлакатларнинг эришган натижаларини халқаро ҳамжамиятга етказишда, ўзаро тажриба алмашишда, зарур тавсияларни ишлаб чиқиш ва ташаббусларни илгари суришда муҳим мулоқот майдони бўлиб хизмат қилмоқда.  

 

Норгул Абдураимова,  

Носир Ҳайдаров (сурат),  

ЎзА мухбири