Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентимиз фахрланган қиз (+видео)
20:47 / 2026-02-27

Миллий гвардия Ҳарбий мусиқа академик лицейи битирувчиси, айни пайтда Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетининг иккинчи босқич курсанти Лобархон Хўжамбердиева юртимизда яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб келаётган ёшлардан.

Лобархон нафақат ҳарбий соҳада, балки санъат ва спортда ҳам юксак натижаларни қўлга киритган. У беш турдаги мусиқа чолғу асбобини профессионал даражада чала олади. Шу билан бирга, WTKF каратэ-до йўналиши бўйича спорт устаси, қора белбоғ соҳибаси, халқаро даражадаги ҳакам ва жаҳон чемпиони ҳисобланади. У Ҳиндистон, Миср, Бразилия, Саудия Арабистони, Америка Қўшма Штатлари каби давлатларда бўлиб ўтадиган халқаро мусобақаларда мунтазам иштирок этиб келади.

Яқинда Президентимизнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти чоғида Лобархон ҳам иштирок этди. У Миллий гвардия таълим муассасаларида таҳсил олаётган кўп сонли ёшлар номидан сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга яратилаётган беқиёс имкониятлар учун самимий миннатдорлик билдирди.  

Албатта, Лобархоннинг бугунги муваффақиятлари замирида ота-онасининг меҳри, яқинларининг қўллаб-қувватлаши ва устозларининг беқиёс ҳиссаси мужассам. Фарзанд ютуғини кўриш — ота-она учун энг буюк бахт. Онаси ҳам қизининг ҳар бир ютуғини фахр ва шукроналик билан қарши олишини, унинг ортидаги меҳнат ва матонатни алоҳида таъкидлайди.

Дарҳақиқат, ҳар бир муваффақият ортида тинимсиз меҳнат ётади. Ўз устида ишлайман, илм оламан, ютуқларга эришаман, деган ёшлар учун юртимизда барча имкониятлар етарли. Марказий Осиёда ягона бўлган Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида ҳам ана шундай  мард ва довюрак 60 нафардан ортиқ қизларимиз Ватан тинчлиги ва осойишталигини сақлашдек шарафли бурчни адо этишга бел боғлаб, сидқидилдан таҳсил олмоқда.

Президентимиз ёшлар билан мулоқот давомида Лобархон сингари қизларимиз борлигидан фахрланишини билдириб, уларнинг ота-оналарига ўз миннатдорлигини етказишни алоҳида таъкидлади. Миллий гвардия қўмондонлиги ва Қибрай тумани ҳокимлиги томонидан ушбу самимий миннатдорлик Лобархоннинг ота-онаси ва яқинларига етказилди.  

Ҳақиқатдан ҳам, шундай жасур, билимли ва ватанпарвар ёшлар — юртимиз келажагининг мустаҳкам пойдевори. Уларнинг ҳар бир ютуғи Янги Ўзбекистоннинг равнақи ва нуфузини янада юксалтиради.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/rmvEQxV_hEU" title="Prezidentimiz faxrlangan qiz" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Нигора Раҳмонова, Улуғбек Тўхтаев (монтаж), ЎзА