Президентимиз анжуманда қатнашаётган хорижий давлатларнинг элчиларига алоҳида ташаккур билдирди
–Асосий хорижий шерикларимиз ҳисобланган Россия, Хитой, Америка Қўшма Штатлари, Туркия, Германия, Франция, Италия, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Иордания, Кувайт, Ўмон, Ҳиндистон, Покистон ва бошқа давлатлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш бундан кейин ҳам эътибор марказида бўлади, – деди Президент.
Шунингдек, Жануби-Шарқий Осиё, Яқин Шарқ, Африка, Лотин Америкаси мамлакатлари билан янги ва истиқболли йўналишларда манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Жанубий Кавказ ва Жанубий Осиё мамлакатлари билан муносабатларни кенгайтириш стратегик йўналишлардан бири бўлади.
Президентимиз бугунги анжуманда қатнашаётган хорижий давлатларнинг элчиларига Ўзбекистон билан алоқаларни кенгайтириб, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишимизни фаол қўллаб-қувватлаётгани учун мамлакатларининг ҳукуматларига алоҳида ташаккур билдирди.
ЎзА