French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент: жамоат транспорти қамрови бор-йўғи 25 фоиз экани – бу тизимга берилган баҳо
13:25 / 2024-01-29

Йиғилишда жамоат транспорти масалалари муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари жамоат транспорти ҳалигача одамларга сифатли хизмат кўрсатадиган тизимга айланмаганини қайд этди.

–Жамоат транспорти қамрови бор-йўғи 25 фоиз экани – бу тизимга берилган баҳо, – деди Президент.

Вилоятларга етказилиши режа қилинган  автобусларнинг ҳаммаси ҳам олиб келинмагани, Андижон, Самарқанд, Наманган, Қарши ва Урганч шаҳарларида йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида молиялаштириш тизимини жорий қилиш  ишлари якунига етказилмагани танқид қилинди.

Транспорт вазири ва вилоят ҳокимлари бу ишларни тўлиқ якунлаб, 1 мартга қадар 5 та вилоят марказида, 1 июнгача қолган 8 та шаҳарда янги тизимни йўлга қўйиши шартлиги қатъий кўрсатиб ўтилди.

 

ЎзА