Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент ёшларимиз эришаётган улкан ғалабаларга алоҳида тўхталди
11:15 / 2026-02-24

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Кўксарой” қароргоҳида ёшлар билан мулоқоти давом этмоқда.

Яратилган кенг имкониятлар натижасида сўнгги йилларда ёшларимиз жаҳон фан олимпиадаларида 66 та олтин, 147 та кумуш, 221 та бронза медалини қўлга киритди.  

Гарвард, Ел, Принстон, Колумбия, Корнелл каби дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олаётган ёшларимиз 500 нафардан, ТОП-100 таликда ўқиётган ўғил-қизларимиз 3,5 минг нафардан ошди.  

Янгиликка интилувчан ёшларимиз яратган 63 та стартап лойиҳаси АҚШ, Жанубий Корея, Буюк Британия ва Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатлар бозорига кириб борди.  

Ёш спортчиларимиз халқаро ареналарда 720 та олтин, 671 та кумуш ва 854 та бронза медалининг соҳиби бўлди. Бугун ёш тадбиркорлар юртимиздаги бизнес вакилларининг 35 фоизини ташкил этмоқда.

ЎзА