Президент халқаро майдонда маданий дипломатиямизнинг ўрни тобора ортиб бораётганини таъкидлади
Давлатимиз раҳбари раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши давом этмоқда.
ЮНЕСКО Бош конференцияси сессиялари қарийб 40 йилдан буён фақат Парижда ўтказилади. 2025 йилда эса бу конференциянинг сессиясини биринчи марта бошқа шаҳарда, яъни, Самарқандда ўтказиш белгиланди.
Ушбу нуфузли анжуманга Ташкилотга аъзо барча давлатлардан вакиллар ташриф буюради. Ҳеч шубҳасиз, бу – Ўзбекистон учун катта ишонч, айни пайтда масъулият ҳамдир.
Шу сабабли Президентимиз бу йирик халқаро тадбирга ҳозирдан пухта тайёргарлик кўришни бошлаш кераклигини кўрсатиб ўтди.
ЎзА