Президент Тошкентга қайтиб келди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга икки кунлик ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.
Аввал хабар берганимиздек, Берлинда давлатимиз раҳбари ГФР Канцлери Олаф Шольц ва Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан музокаралар ўтказди. Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Ташриф доирасида иқтисодиёт, савдо, молия, таълим, фан ва инновация соҳаларида 16 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжат имзоланди.