Президент тўқимачилик тармоғидаги корхоналар раҳбарларининг муаммо ва таклифларини эшитди
Давлатимиз раҳбари тўқимачилик тармоғида фаолият юритаётган корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди.
Мулоқотда тадбиркорлар:
– корхоналарда меҳнат унумдорлигини ошириш;
– қўшилган қиймат солиғини бир кунда қайтариш амалиётини кенгайтириш;
– бўялган мато экспортини кенгайтириш;
– экспортолди кредитлар олишни соддалаштириш;
– тўқимачилик корхоналарининг объектларини қуришда енгиллик бериш;
– корхоналарнинг арзон молиявий ресурсларга эҳтиёжини қондириш;
– мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини оммалаштириш масалаларини кўтарди.
Давлатимиз раҳбари билдирилган фикр ва таклифларни чуқур ўрганиб, тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
ЎзА