Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент топшириқлари ижрода ва назоратда
12:06 / 2023-05-12

Президент раислигида жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш аҳволи, ёз мавсумида энерготизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш борасида кўрилаётган чоралар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда тадбиркорлар, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда кичик қуёш панеллари ўрнатиш бўйича белгиланган вазифаларни бажаришда жойлардаги мутасаддилар томонидан оқсоқликка йўл қўйилаётганини танқид қилинди. Бу борада айрим ҳудудларда муайян ишлар амалга оширилаётгани, жумладан, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида ижтимоий соҳа ва давлат идораларида қуёш панеллари ўрнатиш бўйича Самарқанд, Жиззах, Бухоро вилоятлари яхши натижа кўрсатаётганлиги таъкидланди.  

Хўш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича 2023 йилда Бухоро вилоятида қандай ишлар амалга оширилмоқда.  

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/rFScQJ4mj4s" title="Президент топшириқлари ижрода ва назоратда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

–Давлат раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида муқобил электр манбаларидан фойдаланиш, энерготежамкор технологияларни қўллаш бўйича танқидий фикрлар билдирилди ва аниқ топшириқлар берилди, – дейди Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов. –Президентимизнинг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори асосида Ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш орқали республика ҳудудларида энергия тақчиллиги қопланишини таъминлаш, бу борадаги ишларни комплекс ташкил этиш ҳамда инвесторлар учун қулай шароитлар ва рағбатлантириш механизмларини жорий қилиш бўйича аниқ топшириқлар белгилаб берилган. Хусусан Бухоро вилояти учун ҳам қуёш панелларини ўрнатиш режаси 87,2 МВт миқдорида белгиланган. Бу мақсадли кўрсаткични таъминлаш учун 5 та йўналишда ишлар олиб борилди. Биринчи навбатда аҳоли хонадонларига қуёш панелларини ўрнатиш 6,7 МВт режа белгиланган. Бу ишлар тизимли равишда ташкил этилди ва жараён давом этмоқда. Иккинчидан, ижтимоий соҳа объектлари, давлат ташкилотларида қуёш панелларини ўрнатиш, учинчи йўналиш тадбиркорлик субъектларида қуёш панелларини ўрнатиш ва тўртинчи йўналиш тадбиркорлик субъектлари томонидан кичик фотоэлектр станцияларини ташкил қилиш ва  бешинчи йўналиш кўп қаватли уйларни томларида қуёш панелларини ўрнатиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Бу тадбирлар яқинда яъни 3 ой олдин бошланган бўлишига қарамасдан Бухоро вилояти бўйича ижтимоий объектлар ва давлат муассасаларида ўрнатиш режаси 74 фоизга бажарилди. Шунингдек, аҳоли хонадонларида қуёш панелларини ўрнатиш давом этмоқда.  

Шу билан бирга, бугунги йиғилишда Президентимиз томонидан бу жараёнларни янада жадаллаштириш, аномал иссиқ шароитида қуёш панелларини ўрнатган ҳолда электр энергиясига бўлган талабни камайтириш, вазиятни юмшатиш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Нафақат топшириқлар, бу топшириқларни бажаришга оид яна қўшимча имконият ва имтиёзлар яратиб берилди. Хусусан, яшил энергия сертификатлари тизими жорий этилмоқда. Иккинчидан, савдо ва сервис корхоналарига қуёш панеллари учун кредит тўловларини 4 фоизи қоплаб бериладиган бўлди. Аҳоли ва кичик тадбиркорлар учун яшил кредит маҳсулотларини яратиш мақсадида халқаро молия ташкилотларидан 100 миллион доллар миқдорида ресурслар жалб этиладиган бўлди. Аҳолига ажратилган кредит фоизлари бир қисмига конпенсация учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилади. Албатта, давлат раҳбари ташаббуси билан яратилаётган қўшимча имконият ва имтиёзлар иқтисодиётимизни энергия ресурслар билан таъминлаш ва шу билан бирга аҳолимиз ҳаёт фаровонлигини янада ошишига хизмат қилади.

 

Зариф Комилов (видео), ЎзА