#топшириқ_ва_ижро
Давлатимиз раҳбарининг “Мўғулистонга олий даражадаги ташриф давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ Мўғулистонга хизмат сафарида бўлди.

Хизмат сафари давомида дастлабки босқичда Мўғулистондан минг бош “Баяд” зотли қўйларни Навоий вилоятида кўпайтириш учун Ўзбекистонга авиатранспорт орқали юборилди.
Октябрь ойи якунига қадар тизимли равишда 60 та рейсда 50 минг бош, ноябрь-декабрь ойларида 50 минг бош, жами 2025 йил якунига қадар 100 минг бош қўйларни юртимизга олиб келиш юзасидан чоралар белгилаб олинди. 2026 йил давомида эса қўшимча яна 100 минг бош қўйларни олиб келишни ташкил этиш юзасидан учрашув ва музокаралар ўтказилди.

Шунингдек, Мўғулистон Бош вазири ўринбосари С.Амарсайхан билан музокаралар ўтказилиб, қўй ва эчкиларни Мўғулистондан экспорт қилишда давлат божларини 18 доллардан 7 долларга тушириш бўйича келишувга эришилди.
ЎзА