Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент топшириқлари амалда
10:55 / 2023-01-19

Президентимиз раислигида жорий йил 16 январь куни ўтказилган йиғилишда аҳолини табиий газ билан мунтазам таъминлаш мақсадида автотранспорт воситаларига сиқилган газ қуйиш шохобчаларидаги чекловлар натижасида жамоат транспорти қатновида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш мақсадида Жиззах вилоят транспорт бошқармаси масъуллари томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Салкам 10 кундан буён республикамиз ҳудудида совуқ об-ҳаво ҳукум сурмоқда. Жиззах вилоят транспорт бошқармаси масъуллари ўз вазифаларини сидқидилдан бажармоқда.  

– Вилоятда фаолият олиб бораётган транспорт корхоналаридаги мавжуд транспорт воситалари йўловчиларга хавфсиз ва сифатли хизмат кўрсатиши учун назоратга олинган, – дейди Жиззах вилоят транспорт бошқармаси матбуот котиби Маърифат Мавлонова. – Хусусан, жорий йил 17 январь куни, яъни бир кунда Жиззах вилоятида жами 146 та транспорт воситаси йўналишларда йўловчиларга хизмат кўрсатди. Ушбу транспорт воситаларидан 87 таси автобус, 14 таси микроавтобус ҳамда 45 та “Дамас” русумидаги автотранспорт воситасидир. Йўналишларга қўйиладиган транспорт воситалари сони ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш кўзда тутилган.

Совуқ об-ҳаво вилоят транспорт бошқармаси масъулларининг ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажаришларига тўсқинлик қила олмайди.

А.Қаюмов, ЎзА