Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент топшириғи: ўқитувчилар янги методика асосида қайта тайёрланади
06:21 / 2022-04-16

Давлатимиз раҳбари бошчилигида жорий йил 5 апрель санасида халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигининг таҳлили юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан қатор вазифалар, жумладан, мактаб ўқитувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича топшириқлар берилди, янги вазифалар белгиланди.

Мазкур топшириқ ижроси юзасидан Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамкорлигида тренерларни тайёрлаш курсларига старт берилди.

Кембридж тажрибаси асосида тренерлар тайёрлаш ва мактаб ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириш кўзда тутилаётган ушбу курслар Тошкент Халқаро Вестминстер университетида олиб борилмоқда.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтидан маълум қилишларича, тренерларни тайёрлаш курсларига Тошкент шаҳридаги Хорижий олий таълим муассасаларидан хамда Халқ таълими тизими ташкилотларидан жами 55 нафар профессор-ўқитувчи жалб этилган.

Мазкур тайёрланган тренерлар ёрдамида олий таълим муассасалари, халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги худудий малака ошириш марказлари профессор-ўқитувчилари ва тажрибали педагогларидан иборат минг нафар ҳудудий тренерлар тайёрланиб, улар кўмагида Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти ва Сирдарё вилоятларининг мактаб ўқитувчиларини янги методикаларга ўргатиш кўзда тутилган.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/xlUKIKVkQyE" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

 

ЎзА