French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент топшириғи - амалда
18:12 / 2026-02-26

Маълумки, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ёшлар куни” деб эълон қилинган.

Ушбу ташаббус доирасида ИННО - инновацион таълим-ишлаб чиқариш марказида раҳбарлар ва ёшлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда молиявий кўмакка муҳтож бўлган 100 дан ортиқ ёш стартапчилар, шаҳар ва Олмазор тумани ҳокимликлари, шунингдек, ИИББ, прокуратура, солиқ идоралари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари қатнашди.

Тадбир давомида ёшларнинг мурожаат ва ташаббуслари тингланиб, масалалар атрофлича ўрганиб чиқилди ҳамда масъул тузилмаларга тегишли топшириқлар берилди.

Ёшларнинг ташаббусли фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА