English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент топшириғи амалда: “Янги Ўзбекистон” массивлари барча инфратузилмага эга бўлади
12:00 / 2023-04-09

Фарғона вилоятида аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида жорий йилда 4 минг 113 хонадонга эга 113 та кўп қаватли уй-жойлар қурилади. Айни кунларда Фарғона шаҳридаги экошаҳар ҳудудида, Фарғона тумани “Янги аср” ҳамда Ёзёвон тумани “Юқори Сойбўйи” маҳалла фуқаролар йиғинида “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 5 апрель куни ўтказилган янги уй-жойлар қурилиши ва 2023 йилги ипотека дастури бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида вилоятда дастурнинг ижроси кечикаётгани танқид қилинди. Мазкур топшириқлардан келиб чиққан ҳолда қурилиш ишларини жадаллаштириш, инфратузилмани яхшилашга киришилди.

Фарғона шаҳрида барпо этилаётган экошаҳарда – “Янги Ўзбекистон” массивида бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.  

300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарчани бунёд этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда. Айни кунда экошаҳарда 73 та кўп қаватли уйлар, 3 та мактабгача таълим муассасаси, 2 та мактаб, битта шифохона, 4000 ўринли амфитеатр қурилиши давом этмоқда.  

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров қурилиш жараёни билан танишди. Масъуллар ва қурувчилар билан суҳбатлашиб, ҳар бир объект бўйича қурилиш ишларининг боришини бирма бир жойида муҳокама қилди.

Қурилиш ишларини белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаш, бунда замонавий технологиялардан ва қурилиш услубларидан самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилди. Янги уй-жойлар қурилиши ва 2023 йилги ипотека дастури бўйича белгиланган вазифаларга ҳам эътибор қаратган вилоят ҳокими мутасаддиларга экошаҳарда инфратузилма, қурилиш ва сотув билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш бўйича топшириқлар берди.

Баъзи пудратчи ташкилот раҳбарларининг банк кредити олишга кўмаклашиш билан боғлиқ мурожаатлари ижобий ечимини топди.

Хайрулло Бозоров вилоят қурилиш соҳаси мутасаддиларига барпо этилаётган объектларнинг мустаҳкамлиги, хавфсизлиги, сифати ва фойдаланишда ишончлилигини таъминлаш учун қурилиш назоратини янада кучайтириш бўйича алоҳида вазифалар юклади.

М.Сулаймонов, 

М.Қодиров (сурат), ЎзА