English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент топшириғи амалда: Термизда “Ёшлар сайилгоҳи” ташкил этилади
22:26 / 2023-04-12

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёш авлодга янги имкониятлар яратиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Шунга мувофиқ Сурхондарё вилоятида мазкур топшириқлар ижросига киришилди. Вилоят ҳокими У. Қосимов Термиз шаҳридаги “Бобур” истироҳат боғида бўлиб, яшил маскан билан яқиндан танишди. Бир гуруҳ фаол ёшлар билан учрашиб, уларнинг янги ташаббус ва таклифлари тингланди. Боғни қайта реконструкция қилиб, уни ёшларнинг энг севимли масканига айлантириш ғояси илгари сурилди.  

Мулоқот чоғида “Бобур” боғи негизида “Ёшлар сайилгоҳи” ташкил этиб, бу ерда очиқ осмон остида ёшлар учун замонавий кутубхона барпо этишга келишилди. Мутасаддиларга сайилгоҳ лойиҳасини ёшларнинг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш, боғ атрофини ободонлаштириб, тартибга келтириш ва ёшларнинг ҳақиқий серфайз гўшасига айлантириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, 
ЎзА мухбири