Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент топшириғи амалда: талабалар учун яна бир қулайлик
18:04 / 2022-05-23

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 4 март куни олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида мутасаддиларга ишлашга эҳтиёжи бор талабаларга ёрдам бериб, уларнинг бандлигини таъминлаш вазифаси топширилган эди.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда соҳа ривожи учун ёш кадрлар салоҳиятидан унумли фойдаланиш мақсадида “Ўзмиллийбанк” АЖ мутасадди ходимлари Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида бўлди. 3-4 курс талабалари билан учрашиб, дастлаб банк фаолияти қисқача тушунтирилди.   

Шундан сўнг, Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб SAP ва СRM дастурлари хорижий консультантлар ёрдамида “Ўзмиллийбанк” АЖ тизимига татбиқ этилаётгани ва ушбу лойиҳаларга иқтисодий ва IT йўналишлари битирувчилари танлов асосида қабул қилинаётгани тўғрисида маълумот берилди.  

[gallery-7230]

Таъкидлаш керакки, бугунги кунда мазкур дастурлар кўплаб кичик компаниялар ёки йирик корпорациялар томонидан кенг фойдаланилаётган муҳим дастурий таъминот бўлиб, SAP ва CRM дастурлари ташкилот ичидаги маъмурий жараёнларни ташкил этишда қўлланилиб, бошқариладиган ва оптималлаштирилган тизимдир. Мутахассисларнинг фикрича, уни ўрнатиш осон ва жараёнлар тез амалга оширилади.  

Таъкидлаш керакки, учрашув давомида мазкур дастур бўйича “Ўзмиллийбанк” АЖ масъул ходимлари томонидан лойиҳа юзасидан ўтказган тақдимоти талабаларда катта қизиқиш уйғотди.     

Хорижий мутахассислар томонидан жорий қилинаётган SAP ва CRM программалари бўйича мутахассисларни тайёрлаш дастурига танлов асосида 3 ой муддатга 3-4 босқич талабалари иш ҳақи тўланадиган амалиётга таклиф этилди.   

Тадбир сўнгида амалиёт ўташ истагини билдирган талабалардан маълумотномалар олинди.  

“Ўзмиллийбанк” АЖ
матбуот хизмати