English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент топшириғи амалда: тадбиркорлар билан мулоқот
17:57 / 2023-05-26

Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳокими Азизбек Латифжонов ҳамда туман прокурори Нодирбек Маматазизов “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида тумандаги ташаббускор тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, улар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, Президентимиз ташаббуси билан мазкур йўналишдаги ишлар янада юқори босқичга кўтарилмоқда. Жумладан, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 15 май куни камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишда “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурини амалга ошириш ташаббуси илгари сурилди. Шу йил 1 июндан бошлаб амалга ошириладиган мазкур дастурда иштирок этиш ихтиёрий бўлади. Дастурга 2023-2024 йилда жами 1 миллиард доллар ажратилади. Ажратилган маблағлар ҳисобидан тадбиркорга камбағал оилалар аъзосини касбга ўқитиб, ишли қилишига қараб, амалдагидан паст фоизларда ва узоқроқ муддатга кредит берилади. Тадбиркорнинг “амалий мономарказ” ташкил қилиш ва жиҳозлаш ҳамда касбга ўқитиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида тадбиркорларга зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, улар билан манфаатли ҳамкорлик қилиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, малакали мутахассис тайёрлаш юзасидан қатор топшириқлар берилган эди. Ана шу топшириқлардан келиб чиқиб, Пахтаобод тумани ҳокими ва прокурори томонидан тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувда дастурнинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари ҳақида тушунчалар берилди.  

[gallery-12079]

Жумладан, тадбиркорларга зарур имкониятлар яратиб бериш орқали ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқаролар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва шу йўл билан камбағалликни қисқартириш ҳамда бу борадаги ишларни янги босқичга кўтариш масалалари атрофлича муҳокама этилди. Учрашувда тадбиркорлар ўзларининг таклиф, ташаббус ва фикр-мулоҳазаларини айтиб ўтди. Дастур доирасида қатор лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.  

Ф. Убайдуллаев,  

З. Умрзоқов (фото), ЎзА