Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент топшириғи амалда: Наманганда кўз микрохирургия тиббиёт маркази ишга тушди
09:51 / 2023-01-13

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2021 йил февраль ва сентябрь ойларида Наманганга ташрифи чоғида вилоятда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш мақсадида Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг филиалларини ташкил этиш топшириғини берган эди.

Ушбу вазифалар ижросининг давоми сифатида, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда мамлакатимизда кейинги йилларда аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари учун мослаштирилган янги бинолар қуриш, уларни илғор ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлашга эътибор қаратилаётгани, бунда энг аввало, тиббий хизматлар сифати юксалиб бораётгани таъкидланди.

[gallery-10255]

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг кўз касалликлари бўлими биносини таъмирлаш ва янги филиал очиш мақсадида маҳаллий бюджет ҳисобидан 1 миллиард 500 миллион сўм ҳамда 17 турдаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш учун қўшимча 4 миллиард 400 миллион сўм ажратилди.  

Бунинг натижасида 60 ўринли ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали ташкил этилди. Ушбу масканда шифокорларнинг самарали фаолият юритиши, шунингдек, марказга шифо излаб келувчилар учун барча шароитлар муҳайё қилинган.

Тиббий марказ очилишида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақов иштирок этди.

 

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА