Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент топшириғи амалда: Фарғонада замонавий тиббий клиника иш бошлайди
08:55 / 2022-08-02

Ҳиндистоннинг “Apollo Hospitals” халқаро шифохоналар тармоғи Фарғонада замонавий тиббий клиника очади.

Ҳиндистоннинг Янги Деҳли шаҳрида якунига етган Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес форуми давомида Фарғона вилоятидаги “Marafon Group” холдинг компанияси ҳамда Ҳиндистоннинг “Apollo Hospitals” халқаро шифохоналар тармоғи ўртасида Фарғонада замонавий тиббий клиника барпо этиш бўйича якуний шартнома имзоланди.  

Трансплантология соҳасида Фарғона водийсида ягона клиникани барпо этиш бўйича имзоланган қиймати 25 миллион долларга тенг бўлган шартномага “Marafon Group” холдинг компанияси ҳаммуассиси Рустам Жўраев ва “Apollo Hospitals” бошқаруви аъзоси доктор Пунит Мехта имзо чекди.  

Лойиҳанинг 5 миллион долларлик қисми “Marafon Group”нинг ўз маблағлари, қолган 20 миллион доллар Abu Dhabi Investment Authority жамғармаси сармояси ҳисобидан молиялаштирилади. Жорий йил февраль ойида “Marafon Group” холдинг компанияси таркибидаги “Meridian Diagnostic Hospital” ва “ILYASOV” масъулияти чекланган жамияти раҳбарлари Ҳиндистонда бўлиб, “Apollo Hospitals” инвестори Пратап Чандра Редди иштирокида англашув меморандуми имзолаган эди. Ҳозирда Фарғона шаҳрида клиника қурилиш ишлари давом этмоқда, бинони жиҳозлаш ишлари бошлаб юборилган. Клиника 2024 йил 2-чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.  

Маълумот ўрнида, “Apollo Hospital” 1983 йилда ташкил этилган бўлиб, Ҳиндистон клиникалари орасида 5-ўринни эгаллайди. Компания дунё бўйлаб жами 12 минг ўринли 71 та клиникага эга, таркибида 150 диагностика маркази, 90 дан ортиқ бирламчи тиббий ёрдам поликлиникалари ва 3400 та дорихона мавжуд. Фарғона шаҳрида Ҳиндистоннинг “Apollo” клиникасини ташкил этиш топшириғи давлатимиз раҳбари томонидан вилоятга ташриф чоғида белгилаб берилган эди. 

 

М. Сулаймонов,  
ЎзА