English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент топшириғи амалда: эҳтиёжманд ёшлар эътиборда
16:06 / 2023-05-19

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёш авлод тақдирига оид масалалар эътибордан четда қолмади.

Наманган давлат унивeрситeти рeкторига Поп туманида истиқомат қилувчи 51 нафар ёш бириктирилган. Уларнинг муаммоларига ечим излаш, қўллаб-қувватлаш асосий мақсад этиб белгиланди.  

– Алоҳида тоифадаги ёшларнинг 37 нафари тоғли туманнинг Келачи маҳалласида, 14 нафари Ифтихор маҳалласида яшайди, – дейди университет “Пресс-клуб” раҳбари Санжарбек Ҳамидов. – Ўрганишлар натижасида, мазкур ёшлар шартли равишда беш тоифага ажратилган. Уларнинг йигирма тўрт нафари ногиронлиги бор шахслар бўлса, ўн тўққиз нафари хорижий миграциядан қайтган, уч нафари профилактик ҳисобда туради, тўрт нафари эса пробация назоратида. Биттаси ажрим холатидаги оила. Улар билан тизимли ишлаш мақсадида университетда ишчи гуруҳ тузилиб, унинг таркибига раҳбар ходимлар, психолог ва ИИБ профилактика инспекторлари киритилган.  

Бугунги кунда ўғил-қизларнинг ҳар бири билан индивидуал тарзда иш олиб борилмоқда. Уларнинг муаммоларини ўрганиш, ҳал этиш чораларини кўриш, бўш вақтларини мазмунли уюштириш мақсадида “Университет ректори ва ёшлар” учрашуви жадвали ишлаб чиқилган. Мулоқот ва ўрганишлар натижасида аксар ёшларнинг муаммолари ўз ечимини топмоқда. Жумладан, навбатдаги учрашув чоғида етти ёшнинг муаммолари юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Келачи маҳалласида яшовчи ногиронлиги бор Ҳусанбой Камолиддиновнинг ахборот технологиялари соҳасига бўлган қизиқиши ва режаларини инобатга олиб, унга университет томонидан замонавий ноутбук тақдим этилди.  

Бириктирилган ёшлар билан Поп туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида ўтказилган навбатдаги “Университет ва ёшлар учрашуви”да ҳам кўплаб масалаларга ижобий ечим топилди. Унда кредит ва тикув машина олиш, янги иш ўринлари яратиш, болалар боғчасига ишга жойлашиш, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш, ўқишни кўчириш каби йигирмадан ортиқ масала эшитилди. Ҳар бир мурожаатнинг ижроси бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланди.  

Бугунги кунда ҳам бириктирилган ёшлар билан ишлаш жараёни давом этмоқда. Бу йигит-қизларнинг ҳар бирини жамиятда ўз ўрнини топиши, соғлом ҳаёт кечириши, ўз орзу-мақсадларига эришиши учун барча куч ва имкониятлардан фойдаланилмоқда.  

Оқилхон ДАДАБОЕВ, ЎзА