Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент ташрифидан сўнг: Поп – Наманган автомобиль йўли чирой очмоқда
19:15 / 2023-08-08

Давлатимиз раҳбари Поп – Наманган автомобиль йўлининг 75 километр қисми халқаро стандартлар асосида 4 тасмали цемент-бетон қопламали йўлга айлантирилиши, бунинг учун 160 миллион доллар маблағ ажратилишини таъкидлаган эди.

Ушбу хайрли ишга киришиш мақсадида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Хитойнинг автомобиль йўллари, темир йўл ва кўприк қурилиш ишлари билан шуғулланувчи йирик “China Railway Group Limited” компанияси вакиллари билан учрашди.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган мулоқотда шарқий осиёлик қурувчиларнинг Поп – Наманган автомобиль йўлининг 75 километр қисми халқаро стандартлар асосида 4 тасмали цемент-бетон қопламали йўлга айлантириш бўйича таклифлари атрофлича муҳокама этилди. Водийдаги муҳим аҳамиятга эга катта магистрал йўллардан бири саналган “4P-112” автомобиль йўлининг 0-75 километр қисмини қуриш лойиҳаси ижроси натижасида мавжуд тирбандликлар ва келгусида юзага келиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, 300 дан зиёд маҳаллаларда яшовчи 1 миллиондан ортиқ аҳоли ва 350 дан ошиқ тадбиркорлик субъектларига янада қулайлик яратилишига эришилади.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА