Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент ташрифидан сўнг туристик марказ қурилиши бошланди
16:46 / 2019-09-18

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали атрофида қурилиши режалаштирилган туристик марказ лойиҳаси билан танишиб, бу ерда хорижий ва маҳаллий сайёҳлар, вилоят аҳолиси учун қулай шарт-шароитга эга дам олиш маскани яратиш бўйича топшириқлар берган эди.


Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали атрофида қурилиши режалаштирилган туристик марказ лойиҳаси билан танишиб, бу ерда хорижий ва маҳаллий сайёҳлар, вилоят аҳолиси учун қулай шарт-шароитга эга дам олиш маскани яратиш бўйича топшириқлар берган эди.

360 гектар майдонни эгаллаган мазкур ҳудудда бугун қурилиш ишлари бошланди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов, Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов, бир қатор вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, қурилишга мутасадди компаниялар вакиллари иштирок этди.

photo5192878820124896150.jpg

photo5192878820124896152.jpg

Лойиҳа қурилишига масъул Тимур Цойнинг маълум қилишича, туристик марказ икки ҳудуддан иборат бўлиб, эшкак эшиш каналининг шимолий ҳудудида замонавий анжуманлар саройи, иккита беш юлдузли, иккита тўрт юлдузли меҳмонхона ва бошқа иншоотлар қурилади. Мазкур ҳудуд – марказнинг бизнес ҳудуди ҳисобланади.

Жанубий ҳудуд эса ички туризм учун мўлжалланиб, бу ерда олтита меҳмонхона, аква парк, спорт иншоотлари, ресторан ва кафелар, миллий маҳсулотлар билан савдо қилувчи нуқталар бунёд этилади. Энг муҳими, мазкур ҳудудда дендра парк ташкил этилади ва бу ерда маҳаллий аҳоли оилавий келиб ҳордиқ чиқариши учун имконият яратилади. Ҳудудда бир вақтнинг ўзида уч минг киши дам олиши мумкин бўлади.

Сайёҳлик маркази ҳудудидаги йўллар асосан электромобиллар қатновига мўлжалланади. Шунингдек, велойўлак, пиёда сайр қилиш учун йўлаклар бўлади.

photo5192878820124896155.jpg

photo5192878820124896157.jpg

Янги марказ қурилиши давомида эшкак эшиш каналининг табиий шарт-шароит ва имкониятлари сақлаб қолинган ҳолда бу ерда йирик халқаро мусобақалар ўтказиш учун янада қулай, замон талабларига мос шароит яратилади.

Бугун бошланган қурилиш ишларини 2021 йил охирига қадар якунлаш режалаштирилган.