Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент ташриф буюрган корхона таъсисчиси тадбиркорларга етакчи бўлди
14:18 / 2025-12-09

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раисининг тегишли буйруғи билан Аҳмедов Акмал Шомуродович Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Аҳмедов Ургут туманидаги “Сам-Ферре” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси ҳисобланади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 25 ноябрь куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида мазкур корхонада бўлиб, бу ердаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишган, тадбиркорлар билан суҳбатлашганди.  

Фаолиятини хориждан келтирилган бутловчи буюмлар асосида бир неча турдаги маиший техника воситаларини йиғиш билан бошлаган корхонада бугунги кунда музлаткич, газ плита, кичик печ, чангюткич, дудбурон ва бошқа уй-рўзғор буюмлари, замонавий темир эшиклар ишлаб чиқарилади. Корхонада йилига ўртача 440 миллиард сўмлик 250 минг дона маҳсулот ишлаб чиқарилади ҳамда МДҲ мамлакатларига экспорт қилинади.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири