Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви минтақа давлатларининг биргаликдаги ишларни сарҳисоб қилиш ва ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олишда алоҳида ўрин тутади.
Ушбу форматдаги учрашувлар минтақа халқлари ўртасидаги минг йиллик ришталарни янги даражага кўтариш ва келгуси авлодлар ҳаётини янада фаровон қилишга замин яратади.
Тошкент саммитида давлатимиз раҳбари нутқ сўзлаб, минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича қатор долзарб ташаббусларни илгари сурди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси депутати Шаҳноза Жолдасова ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди:
— Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида давлатимиз раҳбари бешта муҳим йўналишда долзарб таклиф ва ташаббусларни илгари сурди. Улар орасида иқлим ўзгариши ва сув муаммолари бўйича билдирилган таклиф Орол минтақасидан сайланган депутат сифатида шахсан мен учун ҳам муҳим ҳисобланади.
Бугунги кунда Марказий Осиё минтақасида сув тақчиллиги муаммоси борлиги ва муаммонинг ечимини қандай топиш мумкинлигига эътибор қаратилди. Бу борада сувни тежаш мақсадида 2026-2036 йилларни “Марказий Осиёда сувдан оқилона фойдаланиш бўйича амалий ҳаракатлар ўн йиллиги” деб эълон қилишни таклиф этди.
Биз сувни тежаш ҳақида кўп гапирамиз. Аммо буни қандай ҳаракатлар билан амалга оширамиз, деган масала бор эди. Айнан Президентимизнинг ташаббуси сувни тежаш бўйича амалий ҳаракатлар ўн йиллик дастури доирасида аниқ йўналишларни белгилаб олиш имконини беради.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/mO7mB6PpZdE" title="Prezident tashabbusi suvni tejashda aniq yo‘nalishlarni belgilab beradi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳтарама Комилова, Ойбек Давронов,
Улуғбек Тўхтаев (видео),ЎзА