French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент ташаббуси амалга ошди: туркиялик ёшлар Самарқандни зиёрат қилди
07:48 / 2023-08-15

Туркия Республикасининг Ҳатай вилояти ёшлари Самарқандга келди.

Шу йилнинг 16 март куни Анқара шаҳрида ўтказилган Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида Туркий давлатлар етакчилари фавқулодда вазиятларни бошқариш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш соҳасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳамда табиий офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш масалаларини муҳокама қилган эди. 

Давлатимиз раҳбари саммитда сўзлаган нутқида Туркиянинг Ҳатай вилояти ёшларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил қилиш, уларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришлари ҳамда қадимий Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига сафарини уюштириш, юртимиз ёшлари билан қўшма тадбирлар ўтказиш таклифини ҳам илгари сурганди.

Ана шу ташаббус ижроси юзасидан амалга оширилган саёҳат иштирокчилари Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида “Ўзбекистон-Туркия ёшларининг бирдамлиги” мавзусидаги давра суҳбатида қатнашди.

- Шу йилнинг февраль ойида Туркиянинг жануби-ғарбий ҳудудларида рўй берган вайронкор зилзилалар кўплаб қурбонлар ва талофатларга сабаб бўлди, - дейди Туркия Ёшлар ва спорт вазирлиги ходими Серҳат Сағичн. - Шундай оғир дамда қардош ўзбекистонликлар мамлакатимизга биринчилар қаторида ёрдам қўлини чўзганидан миннатдормиз. Юртбошингиз таклифи билан бир гуруҳ ёшларнинг заминингиздаги тарихий шаҳарларга саёҳатини бошладик. Бугунги учрашувда волонтёр ёшлар билан суҳбатлашиб, тажриба алмашдик, қолаверса, ёшларимиз маданий ҳордиқ чиқарди. Дўстлигимиз ва ҳамкорлигимиз абадий давом этади. 

Туркиялик ёшлар Самарқанднинг диққатга сазавор масканларига саёҳати қилди.

Ғ.ҲАСАНОВ,

А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА