Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент ташаббуси амалда: барчаси аҳоли саломатлиги учун
13:09 / 2023-07-24

Бухоро вилояти Ромитан тумани тиббиёт бирлашмасида ёш шифокорлар томонидан юқори технологияли операция амалга оширилди.

Давлат раҳбарининг саъй-ҳаракатлари билан юртимизда “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, ҳамда “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган фуқароларга кенг имкониятлар яратилди. Айниқса, хотин-қизларнинг саломатлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Жумладан, Ромитан тумани тиббиёт бирлашмасида халқимиз саломатлигини тиклаш, касалликларни эрта аниқлаш ва унинг олдини олиш мақсадида тиббий кўриклар ташкил қилиниб соғломлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Кўп йиллардан буён Бачадон миомасидан азият чекиб келган ромитанлик аёл туман тиббиёт бирлашмасининг ёш шифокор мутахассислари томонидан жарроҳлик амалиёт ўтказилиб ушбу дарддан фориғ бўлди.

– Бир неча соат давом этган амалиётдан сўнг бемор қониқарли аҳволда жонлантириш бўлимига кўчирилди, – дейди туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Жамшид Тоҳиров. – Айни кунда беморга даво муолажалари давом эттирилмоқда.

 

Зариф Комилов,  

ЎзА