Президент сув таъминотига оид фармонни имзолайди
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика сув таъминоти тизимини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” фармони лойиҳаси жойлаштирилди.

Унга кўра, мазкур ҳужжатга қуйидагича ўзгаришлар киритилади:
“Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибидаги сув таъминоти ва канализация корхоналарига етказиб берилган сув таъминоти ва канализация хизматлари учун қарздорликни истеъмолчилар — юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банк ҳисобрақамларидан сўзсиз ундириш ҳақида бажарилиши мажбурий бўлган инкассо топшириқномалари қўйиш ҳуқуқи берилади;
2020 йил 1 февралга қадар муддатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда тушумларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш ва пул маблағларининг ҳаракатини “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан мониторинг қилишни таъминловчи, сув таъминоти ва канализация хизматидан тушган маблағларни ягона банк ҳисобрақамларида жамлаш тизими жорий этилади.