Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент совғаси Сурхондарёга келди
19:28 / 2025-12-23

ФОТОРЕПОРТАЖ

Янги йил байрами муносабати билан болажонларга давлатимиз раҳбарининг совғаларини тақдим этиш анъанага айланган. Бу йилги байрам совғалари ҳам жойларга етказилмоқда.     

Сурхондарёлик болажонларга аталган совғалар Термиз темир йўл вокзалида Қорбобо ҳамроҳлигида вилоят ҳокимлиги масъуллари, ҳарбий оркестр ва жамоатчилик вакиллари томонидан кутиб олинди.       

[gallery-26872]

Мазкур совғалар вилоятдаги оилавий болалар уйлари, боқувчисини йўқотган етим болалар, шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фарзандларига, Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун "Мурувват" интернат уйининг жами 894 нафар ўғил-қизларига берилади.     

Совғалар вилоятнинг шаҳар ва туманларида бўлиб ўтадиган “Президент арчаси” байрам тадбирида болажонларга топширилади.         

Президент совғаси таркибига болаларнинг таълим олиши ва бўш вақтини мазмунли ўтказишига хизмат қилувчи 24 номдаги ўқув қуроллари, шунингдек, болажонлар севиб истеъмол қиладиган 34 номдаги ширинлик киритилган.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА