“Президент совғаси” Бухорода
Янги ўқув йили бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Анъанага кўра, 1-синф ўқувчиларига топшириладиган “Президент совғалари” айни пайтда Бухоро вилоятининг ҳам барча ҳудудлари сари йўл олди.
“Таъминот ва логистика хизмати” Бухоро вилояти филиали томонидан 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” ҳудудлардаги ўқувчилар сонига мос равишда барча мактабларга тўлиқ етказилмоқда.

“Президент совғаси” таркибида портфель, дафтар, расм дафтари, акварель бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли қалам, оддий қалам, пластилин, елим, ўчирғич мавжуд.

Маълумот учун, вилоятда янги ўқув йилида 534 та умумтаълим мактабига 39 мингдан ортиқ ўқувчилар 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.